ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида «Ўзбек полвони» мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Унда мусобақанинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 100 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Саккиз вазн тоифасида ўтган мусобақа якунига кўра, эркаклар ўртасида нукуслик Абдизатдин Алхамов, Мадиёр Бекпўлатов, Мўйноқ туманидан Руслан Рейпназаров, Амударёдан Акбар Қодиров ва тахиатошлик Марсел Жиемуратов ғолибликни қўлга киритди.
Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида 57 килограмм вазнда Мўйноқ туманидан Асем Бахтиғалиева, 63 килограмм вазнда Нукус шаҳридан Нурсулув Бердақова, 78 килограмм вазнда Клара Дармонбоева ғолиб бўлди.
Мусобақа ғолиблари диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА