Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг маълум қилишича, Евроиттифоқ ҳозиргача Украинага 22 миллиард евролик молиявий, ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатган. Бунга иттифоққа кирувчи давлатлар билан Украина ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ёрдамлар кирмайди.

«ЕИ ҳозиргача Украинага 22 миллиард евро миқдорида ёрдам ажратди. Бунга ЕИга аъзо мамлакатларнинг Украинага икки томонлама ҳамкорликлар асосида кўрсатган ҳарбий ёрдамлари кирмайди», – деди Боррель.

Унинг чиқиши ЕИ Кенгаши сайтида намойиш қилингани айтилмоқда.

Боррель “Катта еттилик” мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Германияда Мюнстер шаҳрида бўлиб ўтаётган учрашувида иштирок этмоқда. Унда иштирокчилар Россия махсус амалиётининг Украинага келтирган зарарларини муҳокама қилмоқда.