АҚШ Хитой ва Россия мумкин бўлган ядро синовининг олдини олиш учун Шимолий Кореяга таъсир ўтказишини хоҳлайди. Бу ҳақда “Reuters” Қўшма Штатларнинг юқори мартабали мулозимига таяниб хабар берди.
“Мен Россия ва Хитойнинг КХДРга таъсири борлигига ишонаман”, деди расмий.
“…Хитой ва Россия узоқ вақтдан бери КХДРнинг ядровий дастурига қарши бўлиб келган. Биз ишонамизки, улар, албатта, ўз таъсиридан фойдаланиб, Шимолий Кореянинг ядровий синовларни тўхтатиши учун ҳаракат қилишига ишонамиз”, деди манба.
Бу баёнотни расмий мулозим КХДРнинг ракета учирилиши муносабати билан жума куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида кўриб чиқилиши талаб қилинганидан кейин берди.