“Сўғдиёна”нинг ОФК кубогидаги навбатдаги рақиби ҳудудлараро ярим финал босқичидан ўрин олган Ҳиндистоннинг “Мохун-Баган” ҳамда Малайзиянинг “Куала-Лумпур” жамоалари ўртасидаги учрашувда ғалаба қозонган клуб бўлиши белгиланган эди.
Муросасиз кечган ушбу учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида меҳмон “Куала-Лумпур” жамоаси футболчиси Пауло Жозе ҳисобни очди – 0:1.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда дастлаб Сидде, сўнгра Моралес мезбонлар дарвозасига тўп киритиб, малайзияликларни кейинги босқичга олиб чиқди. “Мохун-Баган” – “Куала-Лумпур” якуний ҳисоб – 1:3.
Энди ОФК кубоги ҳудудлараро финали Жиззахда, Ўзбекистоннинг “Сўғдиёна” ва Малайзиянинг “Куала-Лумпур” клублари ўртасидаги баҳс жорий йил 5 октябрь куни бўлиши белгиланган. Мазкур жуфтлик ғолиби мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўлланмани қўлга киритади.
А.Қаюмов, ЎзА