Жанубий Корея етакчиси Юн Сок Ёль ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис 29 сентябрь куни Сеулда учрашадилар. Бу ҳақда Президент маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда икки томонлама муносабатлар, Шимолий Корея, иқтисодий хавфсизлик ҳамда минтақавий ва халқаро даражадаги бошқа долзарб мавзулар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ вице-президенти охирги марта Кореяга 2018 йилда борган, ўшанда Майкл Пенс Пхёнчхан шаҳрида Олимпиада ўйинлари очилиши маросимида қатнашган.

Жорий йилнинг  май ойида Президент Жо Байден Сеулда бўлиб, Корея давлат раҳбари Юн Сок Ёлем билан музокаралар олиб борган эди.

Оқ уй матбуот хизмати хабарига кўра, Харрис минтақа сафари давомида 27 сентябрь куни Япония собиқ Бош вазири Синдзо Абэнинг дафн маросимида иштирок этади.