Америка фуқароларининг ярмидан кўпи АҚШ Президенти Жо Байденнинг амалдаги ташқи сиёсатини қўллаб-қувватламайди.
“The Economist” нашри “YouGov” компанияси билан ҳамкорликда ўтказган ижтимоий сўров натиижалари шундан далолат бермоқда.
“YouGov” Британиянинг бутун дунёда ижтимоий ва маркетинг сўровлари ўтказишга ихтисослашган компаниясидир.
Байден ташқи сиёсатини қўллаб-қувватламайдиган респондентларнинг жами 50,47 фоизидан 36,7 фоизи кескин ва 13,77 фоизи қисман қарши экани аён бўлган.
Сўровда қатнашган америкаликларнинг 40,23 фоизи амалдаги Президентнинг ташқи сиёсатини маъқуллайди, улардан атиги 15,68 фоизи тўлиқ тарафдор.
13-16 август кунлари ўтказилган тадқиқотд бир ярим минг, асосан, катта ёшли фуқаролар иштирок этди. Натижанинг эҳтимолий хатоси, тахминан, 3 фоиз бўлиши мумкинлиги таъкидланган.