Пекин Сеул билан халқаро ва минтақавий миқёсдаги муносабатни мустаҳкамлаш учун ҳамкорликка тайёр, дейилади “ТАСС” хабарида.

ХХР раиси Корея Республикасининг сайланган президенти Юн Сок Ёл билан телефон орқали мулоқотда шундай деган: “Ҳозир халқаро ҳамжамият қаршисида талай хавфлар мавжуд. Хитой ва Жанубий Корея минтақа тинчлиги, фаровонлиги учун масъулдир”.

Си Цзиньпиннинг айтишича, Хитой Корея билан халқаро ва минтақавий миқёсда, шунингдек, БМТ ўрнини эътироф этган ҳолда, жаҳондаги халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосидаги тартиб ҳимояси учун ҳамкорлик қилишга тайёр.