Теннис бўйича хотин-қизлар ўртасидаги Федерациялар кубогининг Осиё/Океания минтақаси саралаш баҳслари иккинчи гуруҳ учрашувлари Баҳрайнда ўтказилмоқда.
6-10 февраль кунлари ўтказиладиган мазкур мусобақанинг қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси «А» гуруҳида Ливан ва Янги Зеландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Гуруҳда терма жамоамиз илк учрашувни Ливан термасига қарши ўтказмоқда.
Яккалик баҳсларининг дастлабкисида ёш теннисчимиз Ясмина Каримжонова ливанлик Нэнси Каракийга қарши кортга чиқиб 6:2, 6:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова иккинчи учрашувда Хода Ҳабибни 6:0, 6:1 ҳисобида енгди.
Айни дамда Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари жуфтлик баҳсларида куч синашмоқда. Унда Нигина Абдураимова ҳамда Оқгул Омонмуродова тандеми Сара Нассиф ва Нэнси Каракий билан ўзаро рақобатлашмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА