УЕФA жорий йилнинг 28 майда Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилиши белгиланган Чемпионлар лигаси финалини Россиядан Франция давлатига кўчирди.
Шунга кўра, Париж мезбон сифатида Санкт-Петербургни алмаштирди. Россия ва Украина футбол жамоалари эса УЕФА тизимидаги уй учрашувларини бетараф стадионларда ўтказишлари шартлиги белгиланди.
Бу ҳақда бугун 25 феврал куни ўтган УЕФA ижроия қўмитасининг фавқулодда йиғилишида айтилди.
Вазиятнинг қачон барқарорлаши ҳамда ҳар икки мамлакат футбол жамоаларининг доимий одатий тарздаги учрашув ҳолатига қайитиши УЕФАнинг кейинги йиғилишида кўриб чиқилиши таъкидланди.
УЕФА қарорига асосан, жорий йил 28 май куни ўтадиган Чемпионлар лигаси финал ўйини Париждаги «Стад де Франс» стадионида бўлиб ўтади.
Россия-Украина муносабатларидаги вазиятнинг совуқлашуви оқибатида яна бир қатор спорт турлари бўйича ҳар икки мамлакатда ўтказилиши кутилаётган халқаро мусобақалар, чемпионатлар бошқа давлатларга кучирилмоқда ёки муддатини кечиктириш бўйича ҳатти-ҳаракатлар бошлаб юборилди.
Айни ҳолатда «АТР» расмий сайти жорий йил 19-25 сентябрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида катта теннис бўйича ўтказилиши керак бўлган эркаклар ўртасидаги «АТР 250» тоифасига кириувчи «St. Petersburg Open» турнири Қозоғистонга кўчирилганлигини эълон қилди.
Т. Рўзиев, ЎзА