Гиннес рекордлари китобига кирган туркиялик 35 ёшли фермер Султон Кесен сайёрамизнинг энг бўйдор эркаги ҳисобланади. Унинг узунлиги 2 метру 51 сантиметр. Энг пакана аёл Жоти Амжи эса Ҳиндистондан келган. Жотининг узунлиги бор-йўғи 62 сантиметрдир.
Туризм масалалари бўйича Миср кенгаши таклифига биноан улар бу ерга келишди, деб ёзади РИА Новости “Metrо”нашрининг хабарига таяниб.
Мисрга сайёҳларни жалб этиш мақсадида уюштирилган фотосессияда Кесен ва Амжи қатнашиб, ажойиб кадрларни туҳфа қилди.
Кесеннинг бўйдорлиги ундаги гипофиз ўсимтаси билан билан боғлиқ. 24 ёшли Амжи эса паканаликни келтириб чиқарувчи ирсий касаллик билан оғриган. У киноларда суратга тушган, реалити шоуларда ҳам қатнашиб туради.
ЎзА