Ҳиндистонда бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилаётган “Indian Open” халқаро турнирида икки нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди.
Вазни 91 килограммдан ортиқ бўлган боксчимиз Баҳодир Жалолов чорак финалда ҳиндистонлик Нарендерни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шунингдек, 56 килограммгача вазн тоифасида Абдулҳай Шораҳматов ҳиндистонлик Мадан Лал устидан ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди.
Бугун бўлиб ўтадиган жангларда Худойназар Файзов – Мавиа Лалдин (Ҳиндистон), Иқболжон Холдоров – Ашиш (Ҳиндистон), Бобоусмон Ботуров – Гала Биншу Прасад (Непаль) ҳамда Исроил Мадримов – Ҳамид Азизи (Афғонистон) билан ярим финал йўлланмаси учун беллашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА