Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 13-15 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Жанубий Урал ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

13-14 февраль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан:

13 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасида шамол 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин;

14 февралда республика бўйича баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

13 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасида ва 14 февралда республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), тоғли ҳудудларда қор ёғиш кучли бўлиши мумкин.

15-17 февраль кунлари кечаси ҳарорат -4 -7 даража совуқгача пасайиши кутилмоқда.

ЎзА