РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти томонидан мамлакатимиз миллий армиясини замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Миллий армиямиз бир неча йиллардан буён нуфузли халқаро таҳлилий марказлар томонидан минтақадаги энг кучли армия сифатида бир овоздан эътироф этилаётганлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида олиб борилаётган ижобий ислоҳотларнинг энг ёрқин тасдиғи ҳисобланади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон қурол-яроғ ва ҳарбий техника халқаро бозорини доимий равишда кузатиб боради. Дунёда робот тизимлари ривожланаётган бир пайтда учувчисиз учиш аппаратларининг кузатилиб борилиши ҳам бундан мустасно эмас.

Ҳеч кимга сир эмаски, америкалик учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчилари бу борада етакчилардан бири ҳисобланади, шунинг учун ҳам ўзбекистонлик мутахассислар томонидан уларга маълум қизиқиш билдирилмоқда, бироқ бугунги кунга қадар “ПУМА – РҚ 20” учувчисиз учиш аппаратини сотиб олиш масаласи кўтарилмаган.

Шу муносабат билан журналист ва блогерлар, оммавий ахборот воситалари вакилларидан ижтимоий ва бошқа оммавий ахборот воситаларида аниқ тасдиқланган маълумотларни ёритишларини сўраймиз.

 

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар департаменти