Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш – бугунги куннинг энг муҳим талаби.
Давлат статистика қўмитаси томонидан 2022 йил 9 февраль куни мамлакатимиз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича кузатувлар олиб борилди.
Кузатув натижаларига кўра, ўсимлик мойи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да минимал нархларда сотилаётганлиги маълум бўлди. Жумладан, ушбу бозорда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқилган 1 литр пахта мойи 13,6 минг сўм сотилаётганлиги кузатилди. Шунингдек, мазкур бозордаги хусусий тадбиркорлар томонидан 1 литр пахта мойи 17 минг сўм оралиғида ҳам савдога чиқарилган.
Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди. Мазкур бозорларда 1 литр кунгабоқар мойининг максимал нархи 24 минг сўмни, минимал нархи 16-20 минг сўмни ташкил этмоқда.
Қуйида ўрганиш натижасида аниқланган 1 литр ўсимлик мойининг республика ҳудудларидаги минимал ва максимал нархлари келтирилган:
Нукус шаҳар “Нукус деҳқон бозори” – 16-19,5 минг сўм;
Андижон шаҳар “Янги бозор деҳқон бозори” – 15-20 минг сўм;
Бухоро шаҳар “Бухоро марказий деҳқон бозори” – 16-22,5 минг сўм;
Жиззах шаҳар “Жиззах марказий деҳқон бозори” – 14-22 минг сўм;
Қарши шаҳар “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори” – 16-21 минг сўм;
Навоий шаҳар “Саховат” бозори – 17-22 минг сўм;
“Наманган Чорсу деҳқон универсал бозори” – 15-21 минг сўм;
Самарқанд шаҳар “Сиёб деҳқон бозори” – 15,5-23 минг сўм;
Термиз шаҳар “Яшил дунё марказий деҳқон бозори” – 15-20 минг сўм;
Гулистон шаҳар “Гулистон деҳқон бозори” – 14-20 минг сўм;
Чирчиқ шаҳар “Чирчиқ деҳқон бозори” –16-22 минг сўм;
“Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори” – 16-19 минг сўм;
“Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори” – 14,2-20 минг сўм;
Урганч шаҳар “Урганч марказий деҳқон бозори” – 16-21 минг сўм;
Тошкент шаҳар “Эски жўва деҳқон бозори” – 15,5-24 минг сўм;
Тошкент шаҳар “Олой деҳқон бозори” – 15-24 минг сўм;
Тошкент шаҳар “Фарҳод деҳқон бозори” – 13,6-24 минг сўм;
Тошкент шаҳар “Қўйлиқ деҳқон бозори” – 15,2-23 минг сўм;
Тошкент шаҳар “Миробод деҳқон бозори” – 15,2-24 минг сўм.
2022 йил 9 февраль ҳолатига кўра, картошка ва шакар нархлари ошган:
Суякли мол гўшти (1 кг) – 45000 – 68000 сўм
Қўй гўшти (1 кг) – 52000 – 80000 сўм
Картошка (1 кг) – 3500 – 7000 сўм
Пиёз (1 кг) –1500 – 4500 сўм
Сабзи (1 кг) – 1000 – 5000 сўм
Тухум (10 дона) 6000 – 14000 сўм
Гуруч (1 кг) – 5000 – 17 500 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) –13 600 – 24000 сўм
Шакар (1 кг) – 7900 – 10500 сўм
Маълумот ўрнида, юқоридаги рўйхатлар орқали фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА