ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги “Найман” овул фуқаролар йиғинида 1964 хонадонда 11 минг 100 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Улардан 6 минг 242 нафари 18-30 ёшдаги фуқароларни ташкил этади.
Ҳудудда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, овулда шакллантирилган “Ёшлар дафтари” асосида ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

– Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ёрдам сўраб Ёшлар ишлари агентлиги Тахиатош бўлимига мурожаат қилдим, – дейди Илҳом Қўзибоев. – Мурожаатим ижобий ҳал этилиб, “Халқ банки” томонидан 28 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобидан Хитойдан сувни тозалаб берувчи ускуна келтириб, овул аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб беришни йўлга қўйдик. Ушбу замонавий ускуна соатига 1500 литр сувни тозалаш қувватига эга.
Келгусида  Илҳом Қўзибоев иш фаолиятини янада кенгайтириш, сувни қадоқлаш тармоғини йўлга қўйишни режалаштирган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА