Олмаотада кескин совуқ туфайли мактаблар ёпилмоқда

Кескин совуқ ҳаво туфайли бугун Олмаота мактабларида 1-9 синф ўқувчиларга дарс бекор қилинди. Эртага, яъни 27 январда 10-11 синф ўқувчиларининг ҳам ўқув машғулотлари бўлмайди, деб хабар бермоқда Казинформ.
Шу кунларда Қозоғистонда ўта совуқ об-ҳаво кузатилмода. Бугун Олмаота шаҳрида ҳаво ҳарорати 25 даража совуқ. Бу кўрсаткич ҳафта охирига қадар сақланиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, келаётган 27-29 январь кунлари Ўзбекистонга ҳам шимолий Қозоғистон орқали ғарбий Сибирда шаклланган ўта совуқ ҳаво массаси кириб келади. Меъёрдан 7-12 даража паст аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 28-29 январь кунлари ҳаво ҳарорати кечки пайт 11-14, кундузи 2-5, шимолий минтақаларда кечки пайт 17-20, кундузи эса 7-10 даражагача пасайиб кетиши мумкин.

 

ЎзА