Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Фуқарога ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган уста қўлга олинди. Жумладан, “Автомотоҳаваскорлар” УК Нукус филиали ўргатувчи устаси О.Б., фуқаро Д.нинг ишончига кириб, унга филиалда ўқимаган бўлсада, ўқиганлиги ҳақида маълумотнома бериб, имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 2,3 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев,  ЎзА