“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров ва “DGMC” машинасозлик корпорациясининг президенти Во-Гак Чой иштирокида видеоконференцалоқа шаклида учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Корея Республикасининг 15 дан ортиқ йирик технологик компанияси раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Мазкур видео мулоқотдан кўзланган мақсад тўқимачилик машинасозлигидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш, тўқимачилик саноатида замонавий технологиялар ва рақамлаштиришни кенг жорий қилиш, илм-фан ва кадрлар тайёрлаш борасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди.

йд этилганидек, мамлакатимизда кореялик ҳамкорлар кўмагида бир қатор лойиҳалар амалга оширилган. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “Kor-UzTextileTechopark” энг сўнгги русумдаги технологияларда янги турдаги мато ва кийимларни яратишга, илмий ишларни ва тадқиқотларни олиб боришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Томонлар музокара чоғида жорий йилнинг июль ойида Корея Республикасининг нуфузли корхоналар раҳбарлари Ўзбекистонга ташрифи ва икки давлат корхоналари ўртасида конференция ҳамда бизнес форум ўтказишга келишиб олди. Шунингдек, шу йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган “Uztextile Expo” – халқаро тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси ва “CAITME” – Марказий Осиё тўқимачилик машинасозлиги ва технологиялари кўргазмасида ушбу мамлакат компаниялари қатнашиши юзасидан келишувга эришилди.

узокаралар якунида томонлар кенг қамровли ҳамкорликни белгиловчи англашув меморандумини имзолади. Ушбу ҳужжат Маҳаллийлаштириш дастурига асосан тўқимачилик саноатида технологиялар ва бутловчи қисмларни республика ҳудудида ишлаб чиқаришга қаратилган янги лойиҳаларни амалга оширишга замин яратади.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА