Тошкентда Президентнинг янги фармонига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузурида ташкил этилган Press-hall нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
 
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бугун имзоланган «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов маъруза қилмоқда.

 

ЎзА