Январь ойи ҳисоботида Европада йиллик инфляция 5,1 фоизни ташкил этган. Қитъанинг 19 давлатида нарх ўсиш суръати кетма-кет учинчи ой янгиланди, — деб хабар бермоқда “Euronews”.

“Eurostat” маълумотига кўра, декабрь ойида йиллик инфляция 5 фоизни, ноябрда – 4,9 фоизни ташкил қилган. Нархнинг энг юқори ўсиш кўрсаткичи энергетика соҳасида (28,6%) қайд этилди. Айни ҳолат озиқ-овқат, алкогол ва тамаки (3,6 фоиз), хизмат кўрсатиш (2,4 фоиз) ва энергиясиз ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (2,3 фоиз)да ҳам кузатилди.
Евро ҳудудида инфляция даражаси бўйича Литва (12,2 фоиз), Эстония (11,7), Словакия (8,5) ва Бельгия (8,5) етакчилик қилмоқда.

Нарх кўтарилишининг энг кам даражаси (3,3%) Францияга тегишли.