Мамлакат расмийлари фермада парранда гриппининг ўта юқумли штамми аниқланганини маълум қилди. “Reyters” агентлиги хабар беришича, 168 мингга яқин товуқ йўқ қилинади.

Нидерландия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, эпидемияга яқин жойда бошқа паррандачилик фермалари йўқ, аммо вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида парранда гўшти, тухум ва парранда чиқиндиларини 10 километр радиусда ташиш тақиқланди.

Ўтган йили эпидемия бошланган, ўшандан бери мамлакатда юз минглаб товуқ, ўрдак, курка ва ёввойи қушлар нобуд бўлган. Маълумот ўрнида, парранда гриппи – овқат ҳазм қилиш ва нафас олиш аъзоларига таъсир қилувчи, қушларнинг ўлимига олиб келадиган юқумли касаллик.