Саудия Арабистонида туялар фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Telegraph.
Араблар ўртасида машҳур бўлган ушбу фестивалда дунёдаги энг баланд туя намойиш этилади. Фестиваль шартларидан бири туяларнинг ташқи кўринишининг чиройли бўлиши.
Ушбу тадбирнинг мукофот жамғармаси – 57 миллион доллар.
Яхши натижага эришиш учун туяларнинг эгалари турли найрангларга ҳам боради. Яъни улар туяларининг ташқи кўринишини чиройли қилиш учун турли жарроҳлик амалиётларини ҳам ўтказишади. Лекин текшириш вақтида бу каби қинғирликлар аниқланса, улар баҳсдан четлаштирилади.
Таъкидлаш жоиз, туялар Саудия Арабистонида азалдан хосиятли жонивор ҳисобланади.
ЎзА