Шимолий-Ғарбий ҳарбий округида қиш ойларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирга ҳарбий ҳайдовчилар, шахсий автомототранспорт воситаларига эга ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.
Тадбирда Нукус ҳарбий автомобил назорати инспекцияси бошлиғи А.Ядгаров, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Р.Мадреймов, ушбу бошқарманинг катта инспектори Қ.Муратдовлар сўзга чиқиб, республикамиз ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг келиб чиқиш сабабларига, йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 2 мартдаги «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автомототранспорт воситалари рўйхатдан ўтказганлиги гувоҳномаси янги намунасини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталишди.
-Тадбирни ўтказишдаги мақсад, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдан иборат,-дейди Нукус ҳарбий автомобил назорати инспекцияси бошлиғи Акмал Ядгаров,-Шунингдек, ҳарбий ҳайдовчилар, шахсий автомототранспорт воситаларига эга ҳарбий хизматчилар йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича тушунчалар бериш бўлиб ҳисобланади.
Ўқув-семинари иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги.