Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматига кўра, Умра сафарига борувчи фуқаро “COVID-19”га қарши “Astra-Zeneca”, “Moderna”, “Pfizer” ёки “Jonson & Jonson” вакциналари билан тўлиқ эмланиб, сертификатга эга бўлиши лозим.

Талаб қилинган вакциналарни эмас, балки “Спутник V” ва Ўзбекистон-Хитой каби вакциналар билан тўлиқ эмланган фуқаролар юқорида саналган вакциналаридан бири билан 1 марта эмланиши кифоя қилади.

 

ЎзА