«UZTELECOM» миллий оператори махсус замонавий ускунадан фойдаланган ҳолда метрополитенни юқори технологияли алоқа билан таъминлаш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширди.

2022 йил бошидан Тошкент метросининг барча йўналиш ва бекатлари мобил алоқа тизими билан қамраб олинди.

Ер ости йўли нафақат жамоат транспорти, балки маданий мерос объекти, сайёҳлар учун диққатга сазовор жой. Қолаверса, йўловчилар учун мобиль алоқа воситаси ва интернет бутун йўл давомида ишлаши ҳам муҳим.

Амалга оширилган ишлар, биринчи навбатда, Республика аҳолиси ва меҳмонлари учун тақдим этилаётган хизмат сифатини оширишга қаратилган.

 

ЎзА