Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейида Қорақалпоғистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида волейбол бўйича мусобақа бӯлиб ӯтди.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг кубоги учун ӯтказилган мусобақада 14 та жамоа иштирок этди. Уч кун давомида қизғин беллашувларга бой бўлиб ўтган мусобақа якунида биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси, иккинчи ўринни Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, учинчи ўринни Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА