ОНЛАЙН

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов раислигида мамлакатимизда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, жумладан, вакцинация жараёнларини сифатли ёритиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш давом этмоқда.

– Афсуски,одамлар орасида вакцина олганлик тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрланаётгани ачинарли ҳолат, – дейди А.Абдуҳакимов. –  Бу билан ўзларини хавфга қўяётганлигини ҳис этишмаяпти назаримда. Вакциналаш жараёнини ҳам коррупция ботқоғига ботаётганидан хавотирдаман. Одамларга озгина вақт берамиз. Натижа кутилгандек бўлмаса,  вакцина олиш мажбурий жорий этилади.

Республикага «Omicron» штамми кириб келишига ҳам қайсидир маънода бепарволигимиз сабаб бўлди. Аҳоли тушуниб етсинки, ҳозирда бизда барча турдаги вакциналар бор ва бепул эмлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Муҳайё Тошқораева,  ЎзА