Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги йилдаги илк мажлиси бошланди. Таъкидлаш жоизки, парламент қуйи палатаси мажлиси “Ўзбекистон», «UzReport» телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилмоқда. Бу эса очиқлик ва ошкораликнинг таъминланишида муҳим ўрин тутади.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов олиб бормоқда.

Бугунги мажлис кун тартибидан “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон  Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокамаси ўрин олган.

 

Муҳтарама Комилова,
ЎзА