Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида бўлиб, талабалар турар жойида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ўқув юрти ректори Ахмед Реймов бу ерда фаолият олиб бораётган тўгараклар билан таништирди. Талабалар турар жойида “Қизларжон” клуби, “Чевар қўллар”, “Миллий каштачилик”, “Тўқимачилик” тўгараклари ташкил этилган. Қишки таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Меҳмонлар тўгарак аъзолари томонидан тайёрланган буюмлар кўргазмаси билан танишди. Келажакда ёшларнинг яшаш шароитини яхшилаш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.


– Учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди, – дейди университет ректорининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Сейтназарова. – Бу талабаларнинг чуқур таълим олиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилади.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Давлетов иштирок этди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА