Кипр оролида коронавируснинг гибрид версияси – “дельтакрон” аниқланди.

Маълум бўлишича, инфекцияни юқтириб олган 25 нафар фуқаронинг намунасида айнан ўша янги штамм аниқланган. Аммо, олимлар “дельтакрон” инсон ҳаёти учун жиддий хавф туғдиради, деб ҳисобламаяпти.

Кипр университети профессори хабарига кўра, коронавируснинг гибрид штамми “дельта” билан бир хил генетик асосга эга, шунингдек, “омикрон” мутацияларини ҳам ўз ичига олади.
Жанубий африкалик иммунологлар “омикрон” штамми CОVID-19нинг тугаши ва эпидемиологик вазият маълум бир босқичга ўтиб олганини билдиришини айтмоқда.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, тадқиқотчилар 466 нафар беморнинг маълумотларини ўрганиб чиққан ва бу тўлқин давомида CОVID-19 билан касалланганларнинг атиги 4,5 фоизи касалхонада вафот этгани аниқланган.

Қолаверса, беморларнинг касалхонада ётиши ўртача давомийликда саккиз кундан тўрт кунга, интенсив терапия бўлимига ётқизилганлар сони эса 4,3 фоиздан бир фоизга қисқарган.