Мактаб ўқувчиларининг қишки таътили ҳам тобора охирламоқда. Ўқувчилар ушбу фурсатни, яъни бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказаётганига шубҳа йўқ. Кимдир китоб мутолааси билан банд бўлса, яна кимдир мусиқа, тасвирий санъат, компьютер саводхонлиги ва спорт тўгаракларида маҳорат оширмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган фан ва спорт тўгараклари ҳам шу кунларда болажонлар билан гавжум.

Тўгаракларда ёшлар билим ва маҳоратини янада мустаҳкамламоқда. Шунингдек, ўқувчилар учун “Бешта ташаббус, бешта имконият”  шиори остида маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА