Германия аҳолисининг 60 фоизи “Шимолий оқим-2” газ тармоғи лойиҳаси ишга тушишини қўллаб-қувватлайди.

“Infratest dimap” институтининг “ARD” телеканали учун ўтказган ижтимоий сўрови натижаси шундай.

Сўровга кўра, Германия шарқидаги 70 фоиз, ғарбидаги 57 фоиз аҳоли газ тармоғи амалиётини қўллаб-қувватлайди.

Айни пайтда 28 фоиз аҳоли газ тармоғига қарши овоз берган, бу эса, мамлакат шарқида 18 фоиз, ғарбида эса 30 фоиздан иборат бўлади.

Тадқиқотга кўра, лойиҳага қаршилар, асосан “яшиллар” партияси тарафдорлари ҳисобланади.