Бу ҳақда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Келтирилган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори аввал Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди.

Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш аввал Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 20фоизи миқдорида этиб белгиланди.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун тўлов аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда бепул этиб белгиланди.

Бундан ташқари, адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов аввал БҲМнинг 2 баравари миқдорида бўлган бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди.

Бу каби енгилликларни яратишдан асосий мақсад ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлашдир.

 

Файзулло Яҳёев, ЎзА