Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри жамоаси қишки таътил даврида ёшларни “Янги йил ташрифномаси” деб номланган томошаси билан хушнуд этмоқда.

Мазкур байрам томошаси дастуридан турли эртак, мультфильм ва кино қаҳрамонлари  иштирокидаги саҳна чиқишлари ҳамда қувноқ қўшиқ ва рақслар ўрин олган.

Қорбобо, Қорқиз, Ўлмас Кашшей, Ялмоғиз кампир, Буғу, Бўри, Қуён каби образлар, айниқса, болажонларда катта таассурот қолдириб, барчага Янги йил байрами кайфиятини бахш этмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА