Қишқи таътил кунларида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалар турар жойида ташкиллаштирилган учрашув кечаси ёшларга завқ бағишлади.

Туркманистон Республикасидан келиб таълим олаётган ёшларнинг қишки таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилди. Ўқув юрти ректори Ахмед Реймов талабаларнинг яшаш шароити билан танишди.

Талабалар турар жойида барча шарт-шароитлар яратилган. Турли тўгаракларда туркманистонлик талаба қизлар ҳам ҳунар ўрганмоқда.

– Маҳалладан устоз сифатида бириктирилган мутахассислар ёшларга маҳорат дарсини ўтмоқда, – дейди ректорнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Сейтназарова. – Хотин-қизлар кенгаши қошида ташкиллаштирилган “Чевар қўллар” тикувчилик тўгараги ва “Қизларжон” клуби аъзоларининг ҳунармандлик буюмларининг кўргазмаси намойиш этилиб, ҳунарманд қизларнинг меҳнати юқори баҳоланди.

Талаба ёшлар билан бир пиёла чой устида суҳбат уюштирилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА