Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида анъанавий “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди.

Унда ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-онаси Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари иштирок этди. Чиройли безатилган арча атрофида Қорбобо билан Қорқиз, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган байрам томошалари давомида болажонларга турли ширинликлар, ўқув қуроллари, болалар энциклопедияси ҳамда жиҳозлардан иборат “Президент совғаси”   топширилди.
Санъат усталари ижросидаги куй-қушиқлар, театр жамоалари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари байрамга ўзгача завқ бағишлади. Бу йил Оролбўйидан 700 нафарга яқин ота-она қаровисиз қолган, ота-онаси Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига “Президент совғаси” топширилади.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.
“Президент арчаси” тадбири Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларда бўлиб ўтмоқда.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА