Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Деҳли шаҳрида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокара ўтказди.

Икки давлат ташқи ишлар идоралари раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон раҳбарларининг мунтазамлик касб этган мулоқоти икки томонлама муносабатга янги суръат бағишлагани мамнуният билан қайд қилинди.

Вазирлар турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвалини кўриб чиқдилар. Хусусан, 2022 йил Деҳли шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашув ўтказиш таклиф этилди.

БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида конструктив мулоқот мавжудлиги эътироф этилди.

Афғонистондаги бугунги вазият, жумладан, мамлакатга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш масаласи юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

 

Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати