Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида маҳкумни озодликка чиқариб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Давлат хавфсизлик хизмати Қўнғирот тумани бўлимлари ҳамда туман Ички ишлар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.А. манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ф.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 10000 АҚШ доллари эвазига муддатидан олдин озодликка чиқариб беришга келишиб, шундан 5000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА