Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эндокринология соҳасини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда эндокрин касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри ишга туширилиши маълум қилинди.

– Келгуси йил 1 июлдан 2 миллион нафар аёллар, 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади. Қандли диабет учун метформин дорилари 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади. Масалан, беморларга метформин дорисини бериш уларда қандли диабет ривожланишини 10 йилга кечиктиради. Бундан ташқари, болалар ва катталарни одам инсулини билан бепул таъминлаш дастури давом эттирилади. Бунда, илк бор 25 ёшгача бўлган ёшларга аналогли инсулин берилади, – деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддиларга бир ой муддатда давлат ҳисобидан диабетик дори воситаларини шаффоф тарзда харид қилиш, уларни ташиш ва сақлаш талабларига қатъий амал қилган ҳолда ҳар бир беморга етказиш бўйича тизим яратиш вазифаси топширилди.

ЎзА