Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Esports Ўзбекистон Федерацияси, “UzReport TV” ҳамда “Futbol TV” ҳамкорлигида 2021 йилнинг 17-19 декабрь кунлари “Uzbekistan Cup Muynak-2021” киберспорт бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилади.

Мўйноқ туманида бўлиб ўтадиган мусобақада “FIFA 22”, “PES 22”, “CS:GO”, “DOTA 2”, “PUBG mobile” ва “Counter Strike 1.6” йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан киберспортчилар иштирок этиш имкониятига эга. Турнир соврин жамғармаси 30,0 миллион сўмни ташкил этади.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА