Президентимиз раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эгасигача тўлиқ етиб бориши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шу боис, келгуси йилдан давлат ҳисобидан бўладиган қурилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича янги тизим яратилади.

Бунинг учун Бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика штаби ва вилоят штаблари тузилади. Улар қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатади.

 

ЎзА