Президентимиз раислигида ипотекани кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Лекин мамлакатимиздаги қурилишларда замонавий қурилиш материалларини ишлатиш 25 фоизга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди. Келгуси йилда қурилаётган лойиҳаларнинг камида 50 фоизида замонавий маҳсулотлар ишлатилиши белгиланди.

Мутасаддиларга бир ой муддатда уй-жойлар қуришда ўзини оқлаган, қурилиш харажатларини камайтирадиган ва энергия тежамкор янги материалларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритиш вазифаси топширилди.

 

ЎзА