АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти мамлакатга келувчи сайёҳлар учун жорий қилинажак қоидаларга батафсил изоҳлар беради.
Reuters” хабарига кўра, аввалроқ, Оқ уй тўла эмланган хориж фуқароларига нисбатан АҚШга кириш билан боғлиқ чекловлар бекор қилиниб, улар 8 ноябрдан бошлаб мамлакатга қўйилиши ҳақида маълум қилганди.
Оқ уй сайёҳлар қай тариқа вакцинация мандатидан ҳоли бўлиши мумкинлигини тушунтирмоқчи.
Шунингдек, сайёҳларнинг АҚШга келиши олдидан эмлангани ҳақидаги тасдиқ ҳужжатлари бўйича авиакомпанияларга қўйилувчи талабларга ҳам ойдинлик киритилади.