– Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашувида бу ҳақда алоҳида тўхталди.

– Вилоятнинг салоҳияти, мавжуд ресурсларини қайта ишлаш имкониятларини инобатга олиб, келгуси йиллар Бухорода “саноатда кескин бурилиш даври” бўлади. Жумладан, жами 8 миллиард долларлик 5 мингта лойиҳа амалга оширилиб, 100 минг янги иш ўринлари яратилади. Бунда, энг аввало, саноатнинг стратегик тармоқларида хомашёни чуқур қайта ишлашга қаратилган 5 та “мега лойиҳа” амалга оширилади. Хусусан, Қоракўл туманида қиймати 2,7 миллиард долларлик, йилига 1,3 миллиард кубметр газни қайта ишлайдиган газ-кимё комплексини барпо этиш лойиҳаси бошланади, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА