Хеопс пирамидасида аниқланган 30 метрлик бўшлиқда метеорит таркибидаги темирдан ишланган тахт борлиги айтилмоқда. Астрофизик Жулио Маглининг ушбу назарияси Eurekalert сайтида эълон қилинди.
Тадқиқотчининг фикрича, пирамида ичида аниқланган бўшлиқ қурилиш вақтида йўл қўйилган камчилик бўлиши эҳтимолдан холидир.
“Хеопсдаги ушбу жой бежиз қурилмаган назаримда. Бу қадимги Мисрда майитни дафн қилиш маросими билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қадимда мисрликлар фиръавн вафотидан кейин темирдан ясалган тахтга ўтиришига, шундан сўнг самовий дарвоза орқали шимолий юлдузлар томон парвоз қилишига ишонишган”, дейилади Жулио Магли мақоласида.
Олимлар пирамида ичида ҳаво айланиши имконини берадиган тўртта йўлак борлигини қайд этишди. Ҳаво йўлаклари, ўз навбатида, миср диний таълимотига кўра, марҳум руҳининг осмонга кўтарилиши учун чиқиш эшиги вазифасини ҳам бажарган. Шимол томон йўналган ҳаво йўлиги эса мухрланган эшик томон етаклайди. Жулио Магли фиръавннинг темир тахти ана шу эшик ортида бўлиши мумкин.
Тадқиқотчи ўз назариясини фиравн Хеопснинг онаси Хетепхерес олтин қопламали кедр дарахтидан ишланган тахтининг топилиш жараёни билан изоҳламоқда.
Хеопс пирамидаси дунёнинг етти мўъжизасидан бири саналади. У эрамиздан аввалги 3-мингйилликда Хеопс томонидан қурилган. Ушбу ёдгорлик инсон қўли билан яратилган энг баланд иншоотлардан биридир. Унинг баландлиги 145 метрни, кенглиги ва узунлиги эса тенг равишда 230 метрни ташкил этади.