“Ипак йўли дурдонаси” ХIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Нукус шаҳрида “Озарбайжон киноси куни” тадбири бӯлиб ӯтди.

Шу муносабат билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Боку медиа маркази ижрочи директори Орман Алиев, “Озербойжонфильм” киностудияси директори Фариз Аҳмадов, шунингдек, мамлакатимиздан таниқли киноижодкорлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, 1968–1997 йилларда ӯтказилган Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикаси халқаро кинофестивали давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини номи билан қайта тикланди. “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида бўлиб ўтаётган кинофестивалда  хориждан кӯплаб иштирокчилар, шу жумладан, таниқли киноюлдузлар иштирок этмоқда.

Меҳмонлар қайта тикланган кинофестивалнинг аҳамияти, унда намойиш этиладиган фильмлар ва келгусидаги ҳамкорлик юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларига тўлиқ маълумот берди.

– Бизни Нукус шаҳри аҳолиси яхши кутиб олди,–дейди  Орман Алиев. – Кинофестивал доирасида келгусидаги ҳамкорлик, ёш киноижодкорларнинг фильмларини намойиш этиш масалалари ҳам муҳокама этилади.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида озарбайжонлик киноижодкорлар томонидан суратга олинган “Ички орол” номли фильм намойиш этилди. Сценарий муаллифи ва режиссёри Руфат Гасанов томонидан суратга олинган фильмда халқаро гроссмейстер Сеймур Тохирбековнинг ҳаёти, спорт соҳасидаги ютуқлари ҳамда драматик воқеалар ҳақида сӯз юритилади.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА