Нукус шаҳрида ўтказилган II Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида кўплаб маънавий-маданий тадбирлар ўтказилди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида машҳур адиб Ч.Айтматовнинг «Жамила» асари асосида тайёрланган спектакл (саҳналаштирувчи режиссиёр М.Усенов) ва театрнинг симфоник оркестри ижросидаги концерт дастури, Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида «Ромео ва Жулетта» спектаклининг намойиши фестивал иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Концертда композитор Қ.Заретдиновнинг халқимизнинг миллий дастурларини ўзида мужассам этган «Қирқ қиз» балетидан «Жанговор қизлар ўйини» (қара жорға), Алимжан Халимов, Жапақ Шамуратов, Сапар Хожаниязовларнинг «Суймаганга суйканма» мусиқали комедиясидан «Увертюра», Айсанем, Тўмарис, Fарб очиқ, Гулпаршын ариялари ва қатор нодир асарлар ижро этилди.
А.Жиемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.
М.Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА