Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда «Келажак лидерлари» клуби фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Ундан кўзланган мақсад, шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ҳамда имкониятлар яратиш, фаол ва ташаббускор ёшлар орасидан янги авлод захира кадрларини шакллантиришдан иборат.

–“Келажак лидерлари” клубига қатнашиш учун 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган олий ўқув юртлари битирувчи талабалари ва давлат фуқаролик хизматчилари ўртасида танлов эълон қилинди ва улар 4 босқичли очиқ танлов орқали сараланади, – дейди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали бош инспектори Камарбек Сеитниязов. – Бугунги кунга 468 нафар номзоддан электрон тарзда ҳужжатлар қабул қилинди. Биринчи босқич, яъни ҳужжатларни кўриб чиқиш якуни бўйича 230 нафар номзод кейинги тест босқичига ўтказилди.

Номзодлар учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА