Беларусь иқтисодиётида салбий кўрсаткичлар қайд этилишининг тугатилгани, мамлакатнинг якунига етган йилдаги энг катта ютуқларидан бўлди. Ушбу ижобий натижалар жорий йилда беларусликларнинг ҳаётига фаровонлик ва маъно олиб киради.
Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко якшанба куни “Муқаддас руҳ” соборини зиёрат қилиш чоғида айтиб ўтган.
“Биз оғир йилларни яшадик. Поёнига етган 2017 йилда биз ўзимиз орзу қилганимиздек иқтисодиётдаги салбий тенденцияларни бартараф эта олдик. Ижобий ўзгариш тез орада жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ўз самараларини бера бошлади”, дея Лукашенко сўзларини келтиради БелТа ўз хабарида.
Шунингдек, президент мамлакатдаги ҳаётни “ҳавас қилгули эмас, балки чидаса бўларли”, дея баҳолаган. “Шу боис жорий йилда халқимиз фаровонлигини таъминлаш имконини берадиган дадил қадамлар ташлашимиз керак. Энг муҳими бунинг учун бизда барча имкониятлар мавжуд”, деган Беларусь етакчиси.
ЎзА