Шарофиддин Болтабоев «Токио – 2020» ёзги Олимпия ўйинлари яккалик дастуридаги иштирокини якунлади.

Ҳамюртимиз ўтиш босқичида грузин полвони билан куч синашди. Беллашув давомида Тато Григалашвилининг амалга оширган вазари баҳоси баҳс якунигача ягона эътиборли вазият бўлиб қолди ва вакилимиз Олимпиадани кучли саккизликда якунлади.

 

ЎзА